"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ХУРШИД МУХТОРОВ “НЕФТЧИ» АЪЗОСИ !

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун тажрибали футболчи Хуршид Мухторов «Нефтчи» клуби билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамиз ҳимоя қўрғонида харакат қиладиган бўлди.

 

Маълумот учун, Хуршид Мухторов ўтган мавсумни Суперлига вакили Яйпаннинг “Турон” жамоасида ўтказди. Футболчи мавсум давомида жами 21 учрашувда 1764 дақиқа ҳаракат қилиб, 4 та гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.

Мухторов фаолияти давомида «Локомотив», «Навбахор», ОКМК, «Насаф», «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» ва «Турон» жамоалари таркидаги ўйинлари орқали мухлисларга таниш бўлиб улгирган.

Хуршид Мухторов жамоамиз билан шартнома иизолагач: «Нефтчи» жамоаси қандай клублигини яхши биламан, Фарғоналик мухлисларни жуда талабчан, уларни янги мавсумда жуда ҳам ажойиб футбол байрами кутиб турибди, ўйлайманки янги мавсумда жамоамиз билан мухлисларни хурсанд қила оламиз! Олға «Нефтчи»! деб ўз фикрларини билдириб ўтди!

Жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Хуршид Мухторовга «Нефтчи»даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: