Shan. Fev 24th, 2024

"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

КЭТЭЛИН КАРП «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ!

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун молдовалик тажрибали футболчи Кэтэлин Карп «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Карп ўтган мавсумни Молдова чемпионатида тўп сурувчи «Ута-Арад» жамоасида ўтказди.

Футболчи Россиянинг «Уфа» жамоасидаги кўп йиллик фаолияти орқали  таниш бўлиб улгурган. К.Карп футболчилик фаолияти давомида Руминиянинг кучли клубларида, шунингдек Украина,  Россия ва Молдова клубларида фаолият олиб борган. Футболчи бугунги кунда Молдова миллий терма жамоасининг асосий футболчиларидан ҳисобланади.

Аҳил жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Кэтэлин Карпга янги мавсумда  «Нефтчи»даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Cătălin Carp Cu plăcere!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: