02.03.13 15:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:0 "Динамо"
09.03.13 15:00   Олий Лига    "Нефтчи" 0:1 "Металлург"
17.03.13 17:00   Олий Лига     "Пахтакор" 1:0 "Нефтчи"
30.03.13 17:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:3 "Локомотив"
06.04.13 18:00   Ўзб Кубоги     "Зарафшон-ПФК" 0:0 "Нефтчи" pen: 3-4
13.04.13 **:**   Олий Лига      "Сўғдиёна" 2:1 "Нефтчи"
20.04.13 17:00   Олий Лига     "Нефтчи" 1:1 "Насаф"
27.04.13 17:00   Ўзб Кубоги     "Нефтчи" 1:0 "Истиқлол"
04.05.13 17:30   Олий Лига      "Қизилқум" 3:1 "Нефтчи"
11.05.13 18:00   Олий Лига     "Нефтчи" 4:1 "Гулистон"
18.05.13 16:30   Ўзб Кубоги     "Истиқлол" 0:0 "Нефтчи"
25.05.13 **:**   Олий Лига      "Олмалиқ" -:- "Нефтчи"
31.05.13 **:**   Олий Лига     "Нефтчи" -:- "Бунёдкор"
20.06.13 **:**   Олий Лига     "Бухоро" -:- "Нефтчи"
25.06.13 **:**    Ўзб Кубоги     "Нефтчи" -:- "Насаф"
29.06.13 **:**   Олий Лига     "Нефтчи" -:- "Навбаҳор"
04.07.13 **:**   Олий Лига     "Шўртан" -:- "Нефтчи"
08.07.13 **:**   Ўзб Кубоги      "Насаф" -:- "Нефтчи"
 

Ўринбосарларимиз Олмалиқда дуранг ўйнашди

Ёшлар лигаси 9-тур доирасида “Олмалиқ” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин дуранг натижа билан интиҳо топди. Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб очилмади. Мазкур дурангдан кейин ўринбосарларимизнинг очколари сони 14 тага етди. “Олмалиқ” ҳисобида эса 13 очко мавжуд.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

ЎФФ вакиллари ФИФА Конгрессида қатнашади

ЎФФ вакиллари ФИФАнинг энг йирик мажлиси ҳисобланган Конгрессда иштирок этади. Бу ҳақида федерация матбуот хизмати ўз твиттери орқали хабар бермоқда.

"ЎФФ биринчи вице президенти Сардор Раҳматуллаев, матбуот котиби Санжар Ризаев ФИФА Конгрессида қатнашиш учун 27 май куни Маврикийга учиб кетади", деб хабар қолдирган ЎФФ расмий твиттери.

Манба: www.twitter.com/uzbff.

Ўйинларнинг бошланиш вақти аниқ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий лига 9-тур ўйинларининг бошланиш вақтини аниқлади. Унга кўра, “Олмалиқ” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага соат 17:30да бошланадиган бўлди. Ўринбосарларимиз эса бугун соат 17:00 да мезбонларга қарши майдонга тушишади. Бу ўйинларда жамоаларимизга омад тилаб қоламиз.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

«Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш

Олий Лигада иштирок этувчи «Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди.

Юрий Саркисян ўрнига Евгений Шохин (17.08. 1952) «Нефтчи» ПФК бош мураббийи этиб тайинланди.
Шунингдек, клуб раҳбарияти таркибига қуйидаги тартибда ўзгартиришлар киритилди:

Клуб Раиси - Комилжон Мирзабоев (11.07.1959)

Катта мураббий - Шамиль Исеев (10.06.1956)

Бош мураббий ёрдамчиси - Сергей Ковшов (07.08. 1960)

Дарвозабонлар мураббийи - Вячеслав Томилин (15.02.1959).

Манба: www.pfl.uz

«Олмалиқ» - «Нефтчи» превью

25 май куни жамоамиз сафарда “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлади. Бу жамоалар олий лигада жами 10 бора тўқнаш келишган. Шулардан 6 тасида фарғоналиклар, 2 тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. Иккита учрашув эса дуранг билан ниҳояланган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 19:8 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 20, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган.
Олмалиқдаги сўнгги учрашувда ҳисоб очилмаган.
15.03.2012.
1-тур.
ОЛМАЛИҚ - НЕФТЧИ - 0:0
Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 3125 томошабин.
Ҳакам: О.Толибжонов
ОЛМАЛИҚ: Харчик Павел; Йўлдошев Бахром; Гоголь Евгений; Станоевич Дарко; Мусаев Шухрат; Эргашев Исроил; Абдурахмонов Достон; Никитенко Артем (Лупашко Александр, 64); Муродов Маъруфхон (Пиримов Зоҳир, 56); Шоаҳмедов Санжар; Холмуродов Зафар (Жўраев Абдураззоқ, 79)
НЕФТЧИ: Турдалиев; Пўлатов; Нурбоев; Ёқубов; Саидов; Алижонов; Исроилов (Исломов, 76); Эрматов; Мирзаев; Акрамов; Низомиддинов.
Огоҳлантиришлар: Никитенко Артем, 28; Пўлатов, 31; Станоевич Дарко, 55; Ёқубов, 83; Акрамов, 87.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Интервю

Стадион

 

Фото бўлим

  

Медиа

 

НЕФТЧИ ФУТБОЛ КЛУБИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ САЙТИ      
© 2007-2013 www.fcneftchi.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.