"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

БУГУН РЕЖАДА ИККИТА НАЗОРАТ УЧРАШУВИ!

Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида пухта ҳозирлик кўраётган севимли «Нефтчи» жамоамиз бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади. Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг «Елимай» клуби билан баҳслашамиз. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган «Елимай»  жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида   Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақибимиз Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган «Лехия» футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 13:00 да «Нефтчи»- «Елимай»(Қозоғистон).
Соат 19:00 да «Нефтчи»-«Лехия»(Польша)

Ҳар иккала учрашувда ҳам вакилларимизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: