Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

АНВАР ҒОФУРОВ: «МУРАББИЙ БИЛАН КЕЛИШМОВЧИЛИК КЕТИШИМГА САБАБ БЎЛГАН”

 

Анваржон авваламбор “Нефтчи”сафига қайтганингиз билан табриклайман клубга қайтишингизга нима туртки берди?

-Ассалому Алайкум! Жонажон жамоамга қайтганимдан жуда ҳам ҳурсандман, келишим боиси клубга бўлган меҳрим ва жамоамиз билан янги мавсумда медаллар учун курашиш деб ҳисоблайман.Бундан ташқари жамоамиз сафида тажрибали футболчилар йиғилган

 

Ўтган мавсум биринчи даврасида жамоамизни биринчи даврадаёқ тарк этгансиз бунга сабаб нима бўлган эди?

-Яҳши савол бердингиз, ўтган мавсумда “Нефтчи”ни тарк этиш ниятим йўқ эди, бу борада ўзимга ҳам муҳлислар кўп савол беришган тўғрисини айтаман, кетишимга сабаб ўша пайтдаги мураббий билан орамизда озгина келишмовчилик бўлган эди ва жамоани тарк этишимга тўғри келган.

 

“Нефтчи” жамоаси сафида ўйнамаган бўлсангиз ҳам барибир жамоамизга бефарқ эмассиз,  ўтган мавсум давралар оралиғидаги мураббийлар ўзгариши жамоага қандай таъсир қилди, деб ўйлайсиз?

– Мураббийлар штаби ўзгариши билан “Нефтчи”да ижобий ўзгаришларни ҳамма кўрди, Виталий Григоревьич Европа футболи тактикаларини қўлайдиган мутаҳассис хисобланади, унинг жамоага келиши ўз самарасини берди ва клуб Суперлигада қолди, умуман олганда бош мураббий тактикалари менинг ўйин амалиётимга мос келади, худо ҳохласа янги мавсумда медаллар учун курашамиз.

Янги мавсумга  муҳлислар учун тилакларингиз?

-Муҳлисларимизга янги мавсумда “Истиқлол” стадионга келиб қўллаб қуватлаб туришса биз жонимизни бериб майдонда улар учун ўйнаб, мавсум якунида уларни медаллар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз ва кириб келаётган янги йилда барчага соғлик саломатлик оилавий баҳт омад тилаб қоламан!

 

Мазмунли суҳбат учун сизга раҳмат !  Қадрдон жамоамизга хуш келибсиз!

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: