Chor. Iyun 19th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

АНВАР ҒОФУРОВ «НЕФТЧИ»ГА ҚАЙТДИ !

 

Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Фарғоналик Анвар Ғофуров жамоамиз билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Ғофуров ўтган мавсумни биринчи даврасида жамоамизда ўтказиб, иккинчи даврда Бекабоднинг “Металлург” жамоасида ҳаракат қилди, ҳимоячи ўтган мавсум мобайнида Суперлиганинг 23 та учрашувда майдонга чиқиб, 2058 дақиқани майдонда ўтказди.

Жамоамиз ва мухлисларимиз номидан тажрибали футболчига «Нефтчи» сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, жамоа шарафини юксак чўққиларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: