Shan. May 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«ДИНАМО» ПРЕВЬЮ

Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 52 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шундан 35 та ўйинда «Нефтчи» нинг қўли баланд келган, 3 та учрашувда дуранг қайд этилган ва 14 та баҳсда «Динамо» устунликка эришган. Умумий тўплар нисбати 90-43 фарғоналиклар фойдасига.

Ўзаро қарама-қаршиликдаги «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси 2010 йилда 3:1 ҳисобида қайд этилган.» Нефтчи»нинг самарқандликлар устидан эришилган ғалабаси 1997 йилда юз берган. Ўшанда фарғоналиклар 8:0 ҳисобида устун келишган.

Жамоаларнинг Про лига биринчилигидаги ўзаро учрашувлар натижаси қуйидагича:

03.07.2020й. «Нефтчи»-«Динамо» 1:0
25.09.2020й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:1
10.11.2020й. «Динамо»-«Нефтчи» 2:0
23.11.2020й. «Нефтчи»-«Динамо» 0:1
06.05.2021й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:1

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: