Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 52 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шундан 35 та ўйинда “Нефтчи” нинг қўли баланд келган, 3 та учрашувда дуранг қайд этилган ва 14 та баҳсда “Динамо” устунликка эришган. Умумий тўплар нисбати 90-43 фарғоналиклар фойдасига.
Ўзаро қарама-қаршиликдаги “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси 2010 йилда 3:1 ҳисобида қайд этилган.” Нефтчи”нинг самарқандликлар устидан эришилган ғалабаси 1997 йилда юз берган. Ўшанда фарғоналиклар 8:0 ҳисобида устун келишган.
Жамоаларнинг Про лига биринчилигидаги ўзаро учрашувлар натижаси қуйидагича:
03.07.2020й. “Нефтчи”-“Динамо” 1:0
25.09.2020й. “Динамо”-“Нефтчи” 0:1
10.11.2020й. “Динамо”-“Нефтчи” 2:0
23.11.2020й. “Нефтчи”-“Динамо” 0:1
06.05.2021й. “Динамо”-“Нефтчи” 0:1
“Нефтчи” матбуот хизмати
