Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида пухта ҳозирлик олиб борган «Нефтчи» жамоаси Тошкентга қайтиб келмоқда.Ўтган давр ичида,яъни 6 январдан 17 февралгача жамоа Польша,Венгрия, Болгария,Арманистон, Украина,Россия ва Қозоғистоннинг таниқли жамоалари билан 10 та ўртоқлик-назорат баҳслари ўтказди.Бу беллашувлар «Нефтчи»нинг азалий ва янги аъзолари учун чинакам чиниқиш мактаби бўлди.Йигитларимиз ўртоқлик учрашувларида жисмоний чиниқиш билан бирга, касб маҳоратларини ошириш, замонавий футбол назарияси ва амалиётини мукаммаллаштириш имкониятига эга бўлдилар.
Туркиядаги машқлар давомида юқорида таъкидлаганимиздек 10 та ўртоқлик учрашуви ўтказилди.Булардан 6 тасида ғалаба қайд этилган бўлса, 2 тасида кучлар тенг келди ва 2 тасида имкониятлар бой берилди.Туркиядан қайтган футболчиларга 3-4 кунлик қисқа таътил тақдим этилади ва шундан сўнг «Металлург» клубига қарши ўйинга тайёргарлик жараёни пойтахтда олиб борилади. Мураббийлар штабининг режасига кўра, чемпионат бошлангунга қадар назорат-синов учрашувида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «IKKINCHI BO‘LIM ANCHA QIZIQARLI KECHDI, MUHIM G‘ALABANI QO‘LGA KIRITDIK»
«NEFTCHI» – «BUNYODKOR» UCHRASHUVIDAN GALEREYA
MUHIM GʻALABA!