"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

БУГУНГИ ДАСТЛАБКИ БАҲСДА ҒАЛАБА 

 

Хабар бериб ўтганимиздек, Туркия йиғинлари якунида бугун Виталий Левченко шогирдлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишади. Улардан биринчи ўйин Россиянинг «Крилья Советов» клубига қарши кечди. Бош мураббий мазкур баҳсга асосан захирада қолиб кетаётган ва ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имкон яратиб берди ва улар тақдим этилган ишончни тўлалигича оқлашга эришдилар десак, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимнинг ўзида Мурод Бобожонов, Умар Адҳамзода ва ёш ҳужумчи Дониёр Валиевлар томонидан киритилган ажойиб голлар жамоамиз устунлигини таъминлаб берди 3:0.

Иккинчи бўлимда ҳам фаол ўйин намойиш этган футболчиларимиз ҳимояда бир қатор ҳатоликка йўл қўйганликлари натижасида, жарима тўпи белгиланди ва рақибларимиз стандарт вазиятдан иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. Лекин,учрашувнинг қолган қисмида вакилларимиз беҳато ўйнаб, Россия Премьер лига вакилларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

 

«Нефтчи»-«Крилья Советов» (Россия)  3:2

 

Голлар: М.Бобожонов,7(1:0), У.Адҳамзода,32(2:0), Д.Валиев,44(3:0)- Солдатенков,63(3:1), Хубулов,77(3:2)

Бугунги учрашувда жамоамиз қуйидаги таркибда ҳаракатланди:

«Нефтчи»:Акбар Тўраев,  Раҳмонжон Рўзиев, Нодирхон Неъматхонов,  Муҳсин Убайдуллаев,  Умар Адхамзода,  Ғуломҳайдар Ғуломов,  Абдуллоҳ Олимов,  Суннатилла Абдуллажонов, Иззатилла Абдуллаев, Дониёр Валиев,  Мурод Бобожонов.

Захирадагилар:  Шуҳратилло Раҳмонов, Улуғбек Ҳошимов, Зоир Жўрабоев, Фаҳриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев.

 

Бош мураббий: В.Левченко

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 19:00 да иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Рақибимиз Қозоғистон Премьер лигаси вакили «Жетису» жамоаси.

 

«Нефтчи» ПФК жамоаси

Улашинг: