Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ТУРКИЯ САФАРИ ОЛДИДАН ТОШКЕНТДА ҚИСҚА ЙИҒИНЛАР БОШЛАНДИ

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, тайёргарликнинг иккинчи босқич жараёни Туркияда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан сафар олдидан жамоамиз аъзолари бугун Тошкентда йиғилиб, қисқа ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборишди.Ушбу йиғин 6 январь куни ниҳоясига етади ва вакилларимиз Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл оладилар. Жамоамиз у ерда 20 январгача машғулотларда иштирок этади. Ўқув-йиғинлар давомида жамоамиз иккита ўртоқлик-назорат учрашувларида майдонга чиқиши кўзда тутилган.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК жамоаси!

Улашинг: