Pay. Iyul 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ИККИНЧИ БОСҚИЧ ТУРКИЯДА БЎЛИБ ЎТАДИ 

Виталий Левченко бош мураббийлигидаги жамоамизнинг янги футбол мавсумига Тошкентда олиб борилган тайёргарликнинг биринчи босқич жараёни якунланган бўлиб, айни дамда футболчилар қисқа таътилга чиқишган бўлсада, уларнинг ҳар бирига алоҳида индивидуал тарзда шуғулланишлари учун кўрсатмалар берилган. Шундан сўнг жамоа аъзолари 3 январь куни яна Тошкентда йиғилиб, уч кун мобайнида енгил машғулотларда иштирок этишади.

Мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган режага асосан тайёргарликнинг иккинчи босқич жараёнини ўташ учун «Нефтчи» вакиллари 6 январь санасида Туркиянинг Анталья шаҳрига жўнаб кетишади.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: