Shan. Apr 13th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Муҳтарам ва қадрли ватандошлар! «Нефтчи» футбол клуби кўпмиллатли халқимизни энг улуғ,энг азиз байрамимиз –.Мустақиллик куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

 

Бугунги пандемия даврида бутун жамиятимизни қамраб олаётган эзгу ишларимиз туфайли ҳаётимизда файзу барака, миллатлараро дўстлик ва меҳр-оқибат туйғулари кучайиб бормоқда.

 

Бугунда олиб борилаётган ислоҳотлар,ўзгаришлар ва янги лойиҳаларнинг барчаси ягона мақсадга қаратилган бўлиб, меҳнаткаш ва олижаноб халқимизни рози қилиш, юртдошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир.

 

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик,оилавий хотиржамлик ва янги-янги ютуқлар ёр бўлсин.

 

Юртимиз тинч,осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

«Нефтчи» футбол клуби

Улашинг: