«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Жамоамиздаги сўнги янгиликлар

 

Хабарингиз бор, 2018 йилда жамоамизга келиб қўшилган легионерлардан бири Вячеслав Сушкин кўп ўтмай жамоани тарк этган ва ФИФАга даво аризаси билан чиққан. Узоқ давом этган бу можаро натижасида ФИФА «Нефтчи»га нисбатан ўзининг қарорини чиқарган. Қарорга асосан «Нефтчи» ФК В.Сушкин олдидаги қарзларини тўлалигича бартараф этмагунча навбатдаги учта трансфер ойнасида қатнашиш ҳуқуқидан махрум этган. Лекин жамоамиз хомийлари ва рахбариятининг самараси ўлароқ бу муаммо ижобий ҳал этилди. Вячеслав Сушкинга белгиланган маблағ миқдори тўлалигича хисоб-китоб қилинди ва унинг олдидаги қарздорлик масаласи ҳал бўлди. Ўз навбатида, Вячеслав Сушкин «Нефтчи» ФКга ҳеч қандай эътирози йўқлиги борасида расмий хат билан чиққан.

Карантин сабабли мамлакатимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганлиги боис, Про лига жамоалари ҳам тайёргарликни давом эттиришмоқда. Шу жумладан, «Нефтчи» жамоамиз ҳам чемпионат рестартига тайёргарликни ўз қароргоҳларида қизғин давом эттирмоқдалар. Трансфер ойнаси очилиши билан «Қўқон-1912» да ижара асосида ўйнаган футболчимиз Шодиёр Хожиматов қадрдон жамоасига қайтиш, машғулотларда қатнашмоқда. Собиқ моҳир ўйинчимиз Павел Смоляченко ҳам хужжатлари охиригача расмийлаштирилди ва у ҳам жамоа билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоизки, жамоа кўригида яна бир қатор иқтидорли футболчилар иштирок этишмоқда. Улар орасида «Бунёдкор» U-18 ёшлар жамоаси ҳамда Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг вакили Жалолиддин Садиков ҳам бор. Ундан ташқари жамоамиз яна бир нечта иқтидорли футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда бу хақида кейинроқ маълумот бериб борамиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: