Coca Cola Суперлига клублари пандемия даврида СЭОА билан келишилган йўриқнома шартларига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу каби муаммолар Про лига клубларида ҳам бошлангани сир эмас, хусусан, “Динамо” ва “Хоразм” клубларида вирус юқтириб олган футболчилар бўлиши мумкин.
Яқиндагина ЎзПФЛ Про лига учрашувлари трансляциясини йўлга қўйиш масаласида УзРепорт билан келишувга эришганди. Унга кўра, август ойидан бошлаб камида 1 тадан учрашув ёритиб борилиши керак. Шундан келиб чиқиб ва албатта футболчилар саломатлигини ўйлаб, Про лига беллашувлари август ойидан бошлаб давом эттирилади.
Бу орада ЎзПФЛ ва УзРепорт учрашувлар тақвим режаси борасида ўзаро фикр алмашади. Яъни, Про лига учрашувларининг Европа футболи билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги масаласи муҳокама этилади. Миллий терма жамоага Про лигадан жалб қилинадиган футболчилар сони камроқ эканидан келиб чиқиб, Про лига тақвимини қайта кўриб чиқиш масаласи Суперлиганики каби мураккаб бўлмайди.
ЎзПФЛ барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида маълумот бериб боради.
Manba: pfl.uz
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!