Бугун Фаргонанинг “Нефтчи” жамоаси Coca Cola Ўзбекистон чемпионатининг Про лигасида ўз юришини бошлайди. “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтадиган 1 – тур бахсида жамоамиз аъзолари Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилишади.
Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, чемпионат доирасида жамоалар 46 марта тўқнаш келишган. 31 маротаба фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 12 та ўйинда самарқандликлар устун келишган. 3 та беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Барча учрашувлар Олий лига ва Суперлигада қайд этилган бўлиб, бугунги учрашув жамоаларнинг Про лигадаги илк тўқнашувига тўғри келди.
Ўзаро ўйинларда фарғоналикларнинг энг йирик ғалабаси 1997 йилги Олий лига бахсида содир бўлган. Ўшанда “Нефтчи” 8:0 хисобида ғалаба қозонган. “Динамо” нинг энг ғалабаси 3:1 кўринишида бўлган. Тўплар нисбати бўйича яққол устунлик “Нефтчи”да 86-40.
Шу анъанани давом эттириш мақсадида бугунги ўтказиладиган учрашувда хам фарғоналик футболчиларга муваффақият тилаб қоламиз.
“Нефтчи” матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!