Янги мавсумга тайёргарлик доирасида режалаштирилган ўқув-йиғин машғулотларини Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказиб, юртимизга қайтган «Нефтчи» футбол клуби аъзолари уч кунлик таътилдан сўнг бугундан Фарғонада йиғилиб, тайёргарликнинг учинчи босқич жараёнини ўташга киришдилар.
Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида ўтказилган машғулотлар куннинг иккинчи ярмида Қиргулидаги «Нефтчи»СК стадионида олиб борилди.Туркия йиғинларидан сўнг қисқа таътилга ўз юртига жўнаб кетган легионер футболчиларимизнинг шу кунларда Фарғонага келиб, машғулотларга қўшилишлари кутилмоқда.
Бугунги машғулотлар жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!