Shan. Iyul 20th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«БУХОPО» ПРЕВЬЮ

«Бухоро» клуби 1960 йилда ташкил топган. 1989 йилда жамоа «Нурафшон» номи билан ҳаракат қилган. 1997 йилдан бошлаб яна «Бухоро» бренди остида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон чемпионати беллашувларида жамоалар жами 53 марта ўзаро тўқнашган бўлиб, буларнинг 16 тасида «Бухоро» ғалаба қозонган, 3та ўйин дуранг билан якун топган ва 34та баҳсда «Нефтчи» устун келган. Умумий тўплар нисбати 98-49 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг бу қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабалари 1994 йилга тўғри келади. Бухорода мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Фарғонада «Нефтчи» 5:0 ҳисобида устун келган.

Фарғонада қайд этилган охирги 5та учрашув натижалари қуйидагича:
12.04.2018 “НЕФТЧИ” – “БУХОРО” 0:1
07.09.2017 “НЕФТЧИ” – “БУХОРО” 1:2
29.10.2016 “НЕФТЧИ” – “БУХОРО” 0:1
26.06.2015 “НЕФТЧИ” – “БУХОРО” 1:0
03.08.2014 “НЕФТЧИ” – “БУХОРО” 1:0

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: