Shan. Apr 20th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ АЪЗОЛАРИ ҚИСҚА ТАЪТИЛДА

Про лиганинг «Хоразм» билан сафарда кечган 14-тур (қолдирилган) беллашувидан сўнг мамлакатимизда яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами муносабати билан «Нефтчи» ПФК мураббийлар штаби жамоа аъзоларига уч кунлик таътилни тақдим этишди.

Навбатдаги тайёргарлик жараёни 2 сентябрь кунига белгиланган бўлиб, шу куни жамоа вакиллари куннинг иккинчи ярмида Фарғонадаги қароргоҳларига йиғилиб, шуғулланишда давом этадилар.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: