Shan. May 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ФУТБОЛЧИЛАР ТАЪТИЛГА ЧИҚИШДИ

 

Кеча бўлиб ўтган 13-тур учрашувлари билан Про лиганинг биринчи давра баҳсларига якун ясалди ва «Нефтчи» футболчиларига икки хафталик таътил тақдим этилди. Бу вақт мобайнида футболчиларнинг жисмоний ҳолатида пасайиш кузатилишини инобатга олиб,индивидуал шуғулланишлари учун жамоамиз мураббийлар штаби томонидан тасдиқланган услуб-қўлланмалар ҳар бир ўйинчига электрон тизим орқали юборилди.

 

Хабарингиз бор, 5 июлдан 31 июлгача ЎзПФЛнинг ёзги трансфер ойнаси кучга киради. Бундан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамизнинг селекционер мураббийлари бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришни режага киритишган.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: