"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«АРАЛ САМАЛИ» ПРЕВЬЮ

 

«Арал Самали» клуби 1976 йилда ташкил топган. Дастлаб «Амударё» номи билан ҳаракатланган жамоа,1992 йилда мустақил Ўзбекистон чемпионати баҳсларида «Арал» номи билан ўз юришини давом эттирди. Айтиб ўтиш жоизки,собиқ иттифоқ давридан бошлаб ҳозирги кунгача Қорақалпоғистон жамоасининг номи бир неча маротаба ўзгартирилган бўлиб, 2000 йилда «Турон», 2007-11 йилларда «Жайҳун», 2012-19 йилларда «Арал» ва ўтган 2020 йилдан бошлаб «Арал Самали» номи билан фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон чемпионати доирасида «Нефтчи» футбол клуби Қорақалпоғистон жамоаси билан Олий лига биринчилигида ўзаро 10 та ва Про лигада бир марта учрашув ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Умумий тўплар нисбати 32-4

Жамоаларнинг охирги 5 ўйин натижалари 

Олий лига 

10.05.2000″Турон»-«Нефтчи»0:1

12.09.2000″Нефтчи»-«Турон»5:0

13.03.2001″Турон»-«Нефтчи»0:2

24.11.2001″Нефтчи»-«Турон»3:0

Про лига

12.04.2021 «Арал Самали»-«Нефтчи»0:2

 

Нефтчи матбуот хизмати

 

Улашинг: