Chor. Apr 24th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«ОҚ ТЕПА» ПРЕВЬЮ

 

Мазкур жамоаларнинг ўзаро илк қарама-қаршилиги 2015 йилга тўғри келади. Ўшанда Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида Тошкентда меҳмон бўлган «Нефтчи» бир ўйиндан иборат баҳсда «Оқ-тепа»га имкониятни бой берган ва мусобақани тарк этган – 4:1.

 

2019 йилдан бошлаб жамоалар Про лига биринчилигида ўзаро тўқнаш келмоқдалар. Рақибларнинг қарама-қаршилигида ҳозирча устунлик «Оқ-тепа» тарафида. 2019 йил мавсумида тўрт баҳснинг учтасида пойтахтликлар устунлик қилган бўлса, бир беллашувда фарғоналиклар ғалаба қозонган. 2020 йилнинг биринчи давра баҳсида дуранг қайд этилган, иккинчи давра ўйинида «Нефтчи» устун келган.Умумий тўплар нисбати 9-11

Ўзаро ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

2015 йил

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

Нимчорак финал

«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» – 4:1

2019 йил

ПРО ЛИГА

5-тур. 8 май

«НЕФТЧИ» – «ОҚ-ТЕПА»- 0:1

12-тур. 29 июнь

«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» – 2:1

19-тур. 11 сентябрь

«НЕФТЧИ» – «ОҚ-ТЕПА» – 3:0

26-тур. 31 октябрь

«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» – 2:1

2020 ЙИЛ ПРО ЛИГА

3-тур. 15 июль

«ОҚ-ТЕПА» – «НЕФТЧИ» – 1:1

10-тур. 7 октябрь «НЕФТЧИ»-«ОҚ-ТЕПА»- 2:1

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: