Sesh. May 21st, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ФУТЗАЛ. ЯКУНИЙ ЎЙИНДА ҲАМ ҒАЛАБА!

 

Самарқанд шаҳрида давом этаётган футзал бўйича Биринчи лига мусобақаларида Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоаси бугун биринчи даврадаги якуний баҳсини ўтказди.Бугун футзалчиларимиз «Машъал» клуби билан бўлиб ўтган ўйинда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб,ишончли ғалабани қўлга киритдилар ва турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолдилар.

Биринчи лига. Тўртинчи кун

«Машъал»-«Нефтчи» 1:6

Голлар: Жўрабек Шодиев(34)- Мавлон Ғаниев (10), Сардорбек Алишеров (12,36), Рашидхон Жабборов (26), Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов(26,31)

Ғалаба ва пешқадамлик муборак!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: