Барчага маълумки, 2021 йил футбол мавсуми учун янгиланган клуб логотипи тақдим этилган эди ва бу логотип кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб келди. Шу масалага ечим топиш мақсадида клуб базасида мухлислар ва футбол расмийлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Янги логотип юзасидан мухлислар, журналистлар ва жамоатчиликнинг эътирозлари ўрганиб чиқилди. Йиғилишда клубнинг барча маъмурият ходимлари ва фаҳрий мухлислар иштирок этдилар. Кун тартибига «Нефтчи» ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала қўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирилган фикр ва таклифларига биноан, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги ҳакида гапириб ўтилди. Янги логотипнинг бир нечта нусҳалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди. Бундан буён «Нефтчи» футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN