«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

«НЕФТЧИ» JAKO ЛИБОСИДА ТЎП СУРАДИ!

Айни кунларда Тошкент шаҳрида қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» футбол клубининг жорий йил Про лига биринчилигида қайси бренд остидаги либослардан фойдаланиши маълум бўлди.

Ўтган мавсумда «ADIDAS» бренди остида ҳаракатланган жамоамиз аъзолари,бу йил машҳур спорт анжомларини ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири бўлган JAKO фирмаси билан шартнома имзолади ва ушбу бренд остидаги либослардан фойдаланадиган бўлди.

Жамоамиз пойтахтдаги йиғиндан қайтгач, янги либослар тақдимоти футболчиларнинг таништирув маросимида тантанали равишда топширилиши кўзда тутилган.

Биз эса ўз навбатида «Нефтчи» ПФКнинг янги футбол мавсумида «JAKO» фирмасининиг бренди остидаги иштироки омадли бўлишига умид боғлаган ҳолда жамоага улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: