"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

УЛУҒБЕК ХОШИМОВ «НЕФТЧИ» ПФК БИЛАН 2 ЙИЛЛИК ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ.

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» футбол клуби селекция негизида жамоа таркибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Тайёргарлик жараёнида Тошкентдаги йиғинга мураббийлар штаби бир қатор иқтидорли ижрочиларни кўрикдан ўтиш учун таклиф этишган. Жумладан,яқинда жамоага келиб қўшилган келажакка умид бағишлаётган,истиқболи порлоқ ёш футболчи Улуғбек Хошимов мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотганлиги сабабли, у билан трансфер нархи 200 млн.сўмга эга бўлган 2 йиллик шартнома имзоланди.

Улуғбек Хошимов 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб,»Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.Ўз вақтида Ўзбекистон (U-17) терма жамоаси сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўзга ташланган голеадор ҳужумчи бўлган.

«Нефтчи» ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоанинг юксак марраларга эришиши учун клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишида Улуғбек Хошимовга омадлар тилаб қолади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: