«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

«Нефтчи» футбол клуби логотипи ўзгартирилди

“Нефтчи” профессионал футбол клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клубнинг барча маъмурият ходимлари ва клубнинг фахрий мухлислари иштирок этишди. Кун тартибига “Нефтчи” ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирган фикр ва таклифларига кўра, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги хақида гапириб ўтилди.

Янги логотипнинг бир нечта нусхалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда чиқарилган қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди.

Бундан буён “Нефтчи” футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади.

Улашинг: