«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

РАСМАН! АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

 

Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган ва бугунги кунда анъанавий «Ҳоким Кубоги-2021» мусобақасида Илҳомжон Мўминжонов бош мураббийлигида ижобий ўйин намойиш этаётган «Нефтчи» футбол клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида, қатор номдор жамоаларда, хусусан «Олмалиқ», «Пахтакор»,»Насаф», «Бунёдкор», «Андижон», «Сўғдиёна», «Навбаҳор» клубларида ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрқин фаолият юритган тажрибали Акмал Шораҳмедов «Нефтчи» ПФК билан расмий шартнома имзолади.

Акмал Шораҳмедовга жамоамиз олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: