Pay. Iyul 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ИБРАТЛИ СИФАТ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ

 

Фарғонадаги «Истиқлол» марказий стадиони мамлакатимиздаги энг чиройли ва муҳташам ўйингоҳларидан биридир. Стадионда майдоннинг футболчилар ҳаракатига ҳар жиҳатдан қулай шароитга келтириш учун жуда катта технологик ва янгилаш ишлари амалга оширилган. Шу боис, Фарғона ўйингоҳи қиш бошланган ҳозирги шароитда ҳам текис ва ям яшил чиройини сақлаб турибди. Бу мафтункорликни келгуси мавсумгача давом эттириш учун стадион ишчи ва мутахассислари бугун ана шу мураккаб ишларни амалга ошириш мақсадида майдонни махсус матолар билан қоплаш ишларини якунига етказдилар. Бу қопламалар ҳар қандай шароитда ҳам майсанинг нормал ўсиши ва сақланиб қолишини таъминлайди.

Ўйингоҳни зиёрат қилган футбол мутахассислари бажарилган ишлар кўнгилдагидек натижалар беришига ишонч ҳосил қилдилар.

«Нефтчи» футбол клуби жамоаси ва мухлисларимиз номидан стадион ишчи-хизматчиларига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

Улашинг: