Ғулом-Ҳайдар Гулямов «Нефтчи»нинг ишончли ва малакали ярим ҳимоячиларидан. У жамоанинг таянч ярим ҳимоясида фидойилик намунасини кўрсатиб келмоқда. Шу боис, унинг ўз жамоасида келгуси йилда ҳам тўп суришга рози эканлиги инобатга олинди ва шартнома имзоланди.
Жамоамиз таркибида ўтган мавсумни тўлиқ ўтказган Ғулом-Ҳайдар Гулямов майдонда 2177 дақиқа ҳаракат қилиб, энг кўп ўйнаган футболчи сифатида эътироф этилди.
Ғулом-Ҳайдар Гулямовга жамоамиз шарафини ёрқин ўйинлари орқали муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдириб, яхши ниятлари рўёбга чиқишида омад ва зафарлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!