"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

АНВАРЖОН ҒОФУРОВ «НЕФТЧИ» САФИДА ТЎП СУРАДИ! 

 

Анваржон Ғофуров «Нефтчи»нинг ишончли ва малакали ҳимоячиларидан бири. У жамоанинг ҳимоя қўрғонида фидойилик намунасини кўрсатиб келмоқда. Шу боис, унинг ўз жамоасида келгуси йилда ҳам тўп суришга рози эканлиги инобатга олинди ва шартнома имзоланди.

Анваржон Ғофуров жамоамиз таркибида ўтган мавсумда 16 учрашувда майдонга чиқиб, 1321 дақиқа ҳаракат қилди ва ҳакамлар томонидан уч бор сариқ карточка билан сийланди.

Унга яхши ниятлар рўёбга чиқишида омад ва зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: