Pay. Iyul 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» ТОМА ТАБАТАДЗЕ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ.

 

Бугун жамоамиз 31 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади. «Нефтчи» аъзосига айланган легионер футболчи  ҳужум чизиғида ҳаракат қилади.  Тома Табатадзе ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер лигаси вакили «Акжайык» футбол клубида тўп суриб, мавсум давомида чемпионат ва кубок ўйинларида жами 20 учрашувда майдонга чиқиб, 11 та гол урган ва 8 та голга ассист вазифасини  бажарган.

Маълумот  ўрнида, «Нефтчи» жамоаси Тома Табатадзе билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Тома Табатадзега янги футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишидаги фаолиятига юксак ишонч билдирган ҳолда, унга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Хуш Келибсан Тома!

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: