"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЭРТАГА НАЗОРАТ УЧРАШУВИ! 

 

Аввал хабар берганимиздек, янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» жамоаси эртага 21 декабрь чоршанба куни дастлабки ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушади. Виталий Левченко қўл остидаги футболчилар Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан куч синашади. Мазкур беллашув орқали мураббийлар штаби кўрикда қатнашаётган футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоа ўзагини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Бунёдкор» баҳси Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар футбол академияси майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 12:00 да старт олади.

 

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: