Pay. Iyul 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ 

 

Бугун Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси назорат-ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Рақиб Тошкентнинг «Бунёдкор»  клуби эканлигини хабар берган эдик.  Бугунги учрашувда  иштирок этган футболчилар янги мавсум учун тайёргарлик кўриш ва асосий таркибни шакллантиришда амалий синов учун майдонга чиқишди. Учрашувда  даставвал жамоамиз ҳисобни очишга эришди. Шаҳзодбек Убайдуллаев гол муаллифига айланди.  Иккинчи бўлимда рақиб футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди 1:1 ва ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгаришсиз қолди.

Жамоамиз бугун қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилди:

Нефтчи»: Акбар Тўраев, Олексей Ларин, Андрей Мишенко, Зоир Жўрабоев, Умар Адҳамзода, Аббос Ғуломов, Ҳумоюн Шербўтаев, Суннатилла Абдуллажонов, Юрий Батюшкин, Дмитрий Лисакович, Шаҳзодбек Убайдуллаев

Захира: Шухратилло Раҳмонов, Улуғбек Ҳошимов, Лука Надирадзе, Шодиёр Хожиматов, Рахмонжон Рўзиев, Иззатилла Абдуллаев, Нодир Неъматхонов, Дониёр Валиев, Фахриддин Муҳаммадов

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: