Sesh. Mar 19th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

Расман! 31 майга қадар Россияда футбол бўлмайди

Вазият Россияда ҳам кескин тус олмоқда.

Россия футбол иттифоқи ижроқўми коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли мамлакатдаги барча футбол мусобақаларини 31 майга қадар тўхтатишга қарор қилди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар қилишича, пандемия туфайли юзага келган вазият иш берувчилар ва ишчиларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келган форс-мажор ҳолати, деб топилган.

Ҳозирда Россия премьер-лигасида икки нафар ҳамюртимиз – Элдор Шомуродов (“Ростов”) ва Остон Ўрунов (“Уфа”) тўп сурмоқда.

 

Manba: sports.uz

Улашинг: