Жиззахнинг «Сўғдиёна» футбол клуби 1970 йилда ташкил топган бўлиб, аввалига «Жиззах», «Ирригатор», «Бўстон», «Звезда», «Ёшлик» каби брендлар остида ҳаракат қилган. 1990 йилдан бошлаб эса жамоа «Сўғдиёна» номи билан фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон чемпионатлари доирасида «Сўғдиёна» ҳамда «Нефтчи» клублари ўзаро 50 марта тўқнаш келишган.Мазкур учрашувларда «Нефтчи» 28 марта, «Сўғдиёна» эса 11 бор ғалаба қозонган. Қолган 11та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 93—42 фарғоналиклар фойдасига. Ушбу қарама-қаршиликда «Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 7:0, «Сўғдиёна»да эса энг йирик ғалаба 3:0 билан якун топган.
Жиззахда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича
14.09.2022
“Сўғдиёна”—»Нефтчи» 0:0
02.10.2018
“Сўғдиёна”—“Нефтчи” 3-0
10.03.2018
“Сўғдиёна”—“Нефтчи” 0-0
22.04.2017
«Сўғдиёна»—»Нефтчи» 0:1
26.08.2016
«Сўғдиёна»—»Нефтчи» 1:0
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!