«Нефтчи» жамоаси 18 март куни Суперлиганинг 3-турида Жиззаҳнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан беллашади. Ушбу учрашув Зомин шаҳри стадионида бўлиб ўтади. Бугун «Нефтчи» клуби раҳбарияти ва вилоят футбол ассоциацияси мутассадилари сафар олдидан футболчилар билан маслаҳат учрашуви ўтказдилар. Йигитларга «Сўғдиёна» клуби азалдан шиддатли, майдонда жон жаҳди билан ҳаракат қиладиган жамоа эканлиги, унга қарши ҳушёрлик ва маҳорат билан ҳаракат қилиш кераклиги, мухлисларимизни хушнуд этадиган натижага эришиш лозимлиги уқтириб ўтилди. Ўз томонидан футболчилар бунга тайёр эканликликларини изҳор этдилар.
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG