"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАВБАТДАГИ НАЗОРАТ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ 

 

Бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга чиқишди бу сафарги рақиб хам Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бўлди, ушбу клуб билан бундан бир неча кун аввал “Тошкент футбол академияси” стадионида майдонга чиқишган бўлиб, учрашувда 1:1 хисобидаги дурранг қайд этилган эди, Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз бугун “Бунёдкор” стадидиони заҳира майдонида майдон эгаларига қарши учрашув ўтказишди ва учрашувда мезбонлар 1:0 хисобида ғалаба қозонишди ягона голга рақиблардан Абдуазим Ортиқов муалифлик қилди, ушбу учрашувдан сўнг жамоамиз Тошкентаги ўқув машғулотларини биринчи босқичини якунлади.

Жамоамиз бугун қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилди:

45 Акбар Тўраев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 26 Олексей Ларин, 4 Андрей Мишенко, 22 Умар Адҳамзода, 7 Хумоюн Шербўтаев, 88 Дониёр Валиев, 19 Димитрий Лисакович, 20 Юрий Батюшин, 99 Улуғбек Хошимов, 46 Шахзод Убайдуллаев.

Заҳирадагилар: 1.Шухратилло Рахмонов, 12.Ислом Абдуллаев,24 Рахмонжон Рўзиев, 31 Нодирхон Неъматхонов, 15 Пирмуҳаммедов,18 Фозил Мусаев, 17 Абдуллох Олимов,10 Нурилло Тўхтасинов,77 Фахриддин Мухаммадов, 9 Суннатилло Абдуллажонов

Бош мураббий: Виталий Левченко

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: