
Янги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини Тошкентда олиб борди. 12 декабрь куни бошланган машғулотлар 24 декабрь куни ниҳоясига етади.
Таёйргарликнинг иккинчи босқичи Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади. Йиғинлар давомида жамоамиз назорат-ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга чиқиши режалаштирилган.
Виталий Левченко бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоаси назорат беллашувларида Польша Республикаси клубларига қарши майдонга чиқади. Аввалига 11 январь куни “Висла Краков” жамоаси билан, 19 январь куни эса “Радомяк” клуби билан назорат баҳсида куч синашади.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
БИРИНЧИ ТУРДА БЕКАБОДГА САФАР ҚИЛАМИЗ!
ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО: «ЯГОНА ҲАТО ЭВАЗИГА ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРДИК»
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА МАҒЛУБ БЎЛДИК!