Якунига етган навбатдаги тур баҳсларидан сўнг Суперлига жамоалари қисқа ҳордиқ чиқаргач бирин-кетин йиғинларга киришмоқда. Жумладан, Виталий Левченко шогирдлари ҳам бугундан Қиргулида йиғилиб, машғулотларни бошлаб юборишди. Одатга кўра, футболчилар даставвал фитнес залига йўл олишиб, у ерда тренажёрлар ёрдамида жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган машқларни бажаришди, сўнг очиқ майдонга кўчиб ўтиб, тўп билан муомала қилиш маҳоратларини мустаҳкамлаш билан машғул бўлдилар.Айтиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасига жалб қилинган маҳоратли Владимир Назаров ва Улуғбек Хошимов ҳамда Тожикистон МТЖ аъзоси Зоир Жўрабоевлар бугунги машғулотларда иштирок этишмади.
Маълумот ўрнида, юзага келган танаффусдан мақсадли фойдаланиш учун жамоамиз мураббийлар штаби назорат учрашувларини ҳам тайёргарлик режасига киритишган. шбу ўйинлар тақвимини кейинги саҳифаларимизда ҳавола этамиз.
Мухлисларимиз эътиборига бугунги машғулотларда акс этган фотолавҳаларни тақдим этмоқдамиз.
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!
«LOKOMOTIV»-«NЕFTCHI» PRЕVYU