Фаолияти давомида «Оқтепа», «Қўқон-1912» ва «Турон» жамоаларидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган маҳоратли футболчи Билолхон Тошмирзаев «Нефтчи» билан шартнома имзолади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, футболчи жамоамизга Яйпаннинг «Турон» клубидан ижара шартномаси асосида келиб қўшилди.
Билолхон Тошмирзаев жорий мавсумда «Турон» жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга чиқиб, 1072 дақиқа ҳаракат қилди ва ушбу вақт ичида икки голли узатмага муаллифлик қилди.
Билолхон Тошмирзаев 1997 йилнинг 8 август куни Наманган вилоятида туғилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Суперлигасида 60 та учрашувда майдонга чиқиб, иккита гол уриб, тўртта голга ассистентлик қилган.
Билолхон Тошмирзаевга жамоамиз сафида ёрқин ва мазмунли ўйинларини намойиш этиб, жонкуяр мухлисларимизга қувончли лаҳзаларни улашишида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Хуш келибсиз Билолхон!
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG