"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«УРАЛ» БИЛАН ЎЙИНГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

 

Хабарингиз бор, 6 июль куни севимли «Нефтчи» жамоамиз халқаро ўртоқлик учрашувида Россиянинг «Урал» клубини қабул қилган эди. Ушбу беллашувдан сўнг мураббийларимиз футболчиларга қисқа муддатли таътил тақдим этишди. Бугун эса жамоамиз вакиллари таътилдан қайтиб,  «Урал» жамоасига қарши режалаштирилган сафар учрашувига тайёргарликни Қиргулидаги қароргоҳ стадионида бошлаб юбордилар.

Эслатиб ўтамиз, «Урал»-«Нефтчи» халқаро ўртоқлик баҳси 13 июль куни Екатеринбург шаҳридаги «Екатеринбург арена» стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бўлиб ўтади.

Эътиборингизга бугунги машғулотлар жараёнидан тайёрланган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: