
Вазият Россияда ҳам кескин тус олмоқда.
Россия футбол иттифоқи ижроқўми коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли мамлакатдаги барча футбол мусобақаларини 31 майга қадар тўхтатишга қарор қилди.
Ташкилот расмий сайтининг хабар қилишича, пандемия туфайли юзага келган вазият иш берувчилар ва ишчиларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келган форс-мажор ҳолати, деб топилган.
Ҳозирда Россия премьер-лигасида икки нафар ҳамюртимиз — Элдор Шомуродов (“Ростов”) ва Остон Ўрунов (“Уфа”) тўп сурмоқда.
Manba: sports.uz
Бошқа хабарлар
АПЛ жамоалар сардорлари билан конференция ўтказади
2019 йили агентларга энг кўп пул сарфлаган А Серия клублари маълум бўлди
Месси келажакда юлдузга айланиши мумкин бўлган 15та ёш футболчини айтди