«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

2019 йили агентларга энг кўп пул сарфлаган А Серия клублари маълум бўлди

Италия футбол федерацияси А Серия клубларининг 2019 йилда агентларга сарфлаган харажатлари ҳақида ҳисобот эълон қилди, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Умумий ҳисобда А Cерия клублари воситачиларга 187 млн 851 минг 487 евро тўлашган. Бу 2018 йилга нисбатан 16,3 млнга кўпроқдир.

Италия клублари орасида агентлар учун энг кўп ҳақ тўлаган клуб «Ювентус»дир – 44,3 млн евро. Яна 3та клуб агентлар учун 10 млн евродан кўпроқ сарфлаган: Интер – 31,8 млн евро, «Рома» – 23,2 млн, «Милан» – 19,6 млн.

В Серия клублари эса умумий ҳисобда 19 млн 425 минг 314 евро тўлашган.

 

Manba: tribuna.uz

Улашинг: