"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

РАСМАН! ҲУСНИДДИН ҒОФУРОВ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ

Хабарингиз бор, шу кунларда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкент шаҳрида олиб бормоқда. Ўқув-машғулот йиғини мобайнида жамоа таркибини шакллантириш бўйича селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди ва ўтган мавсумда АГМК таркибида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, фаолияти давомида Тошкентнинг «Локомотив», «Пахтакор» АГМК ва «Сурхон» жамоаларида тўп сурган. Ўтган мавсумни АГМК таркибида жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 бора рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Жамоамиз ва мухлисларимиз номидан тажрибали футболчи «Нефтчи» сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, жамоа шарафини юксак чўққиларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: