"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛМОҚДА!

Янги мавсумга тайёргарликка киришган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» футбол клуби мурраббийлар штаби таркибни маҳаллий ёшлар ҳисобига кенгайтириш бўйича изчил иш олиб бормоқда. Шу йўналишда бугун 2001 йилда таваллуд топган иқтидорли ҳужумчи, «Нефтчи» футбол мактабининг тарбияланувчиси Дониёр Мадаминов билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Ёш футболчига ишонч билдирган ҳолда, жамоамиз раҳбарияти ва мухлислари номидан унга севимли «Нефтчи» шарафини муносиб ардоқлашида кучли ирода, ғайрат-шижоат ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: