Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ҒАЛАБА 

 

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» футбол клуби бугун дастлабки синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Тошкентдаги «Чиғатой» спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтган баҳсда жамоамизга Про лига вакили «Бухоро» клуби рақиблик қилди. Қизиқарли кечган мазкур беллашув фарғоналикларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Жорий йилда «Нефтчи» аъзосига айланган Сирожиддин Қўзиев ҳамда Суннатулла Абдулладжановлар голлларга муаллифлик қилишди.

 

«Нефтчи» — «Бухоро» 2:0

 

Голлар: Сирожиддин Қўзиев (60), Суннат Абдуллажонов (74).

«Нефтчи»: Шуҳратулло Раҳмонов, Шодиёр Ҳожиматов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров II, Сирожиддин Қўзиев, Мирзоҳид Ғофуров, Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Ҳусниддин Ғофуров, Суннатилла Абдуллажонов, Улуғбек Ҳошимов.

 

Илк ғалаба муборак бўлсин!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: