Биласиз, бир неча кун муқаддам Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун режасига аниқлик киритилди. Унга кўра, вакилаларимиз Венгрияга йўл олади ҳамда мамлакат бош жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тақвим режа бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
15 октябрь куни Олий лига 18-тур учрашувлари билан I босқич якунига етади. Шу куннинг ўзида, аниқроғи, кеч соат 20:00 да II босқич учун қуръа ташлаб берилади. Ўз навбатида 19-тур ўйинлари 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Мос равишда 20-21 тур учрашувлари 27 октябрь ҳамда 1 ноябрь саналарида ўтказилади.
Олий лиганинг сўнгги икки тур учрашувлари ФИФА кунларидан кейинга режалаштирилган. Шу тариқа 22-23 турлар мос равишда 21 ҳамда 25 ноябрь кунлари ўтказилади.
manba: pfl.uz
Бошқа хабарлар
«SURXON» – «NЕFTCHI» PRЕVIYU
SAMARQANDDAGI UCHRASHUVNI IBROHIM ISMOILOV BOSHQARIB BORADI
YOSHLARIMIZ HAM G’ALABA QOZONDI