Dush. Apr 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» ЖАМОАСИ «ИСТИҚЛОЛ» СТАДИОНИГА ҚАЙТДИ

Хабарингиз бор, севимли «Нефтчи» жамоамиз Суперлиганинг охирги 2 та баҳсидан сўнг қисқа таътилга чиққан эди. Бугун эса вакилларимиз таътилдан қайтиб, 18 октябрь санасида бўлиб ўтадиган водий дербиси («Нефтчи»-«Навбахор» учрашуви)га пухта тайёргарлик кўриш учун кенг кўламдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қайта таъмирдан чиққан муҳташам «Истиқлол» стадионида очиқ машғулотлар ўтказди.

Машғулотлардан олдин эса жамоа раҳбарияти, жумладан Фарғона шахар ҳокимлиги мутасаддилари , Фарғона футбол ассоциацияси раҳбарияти, клуб раҳбарияти ва мухлислар янги таъмирдан чиқарилган «Истиқлол» стадионида жамоамиз юксалиши ва ривожи учун қилинган ишлар хайрли бўлишини, мавсумдаги кўрсаткичлари юқори бўлишлиги ва ушбу арена футболимизнинг янада ривожи ва ғалабали натижалар давомли бўлишини ният қилган холда Қуръон тиловат қилиниб, қўй сўйилиб эҳсон қилинди.

Қуйида ушбу фотосуратларни тақдим этамиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: