"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК БАҲСИДА ДУРАНГ 

 

Жамоамиз бугун қўшни Қирғизистон Республикаси Премьер лига иштирокчиси Ўш шаҳрининг «Каганат» клуби билан майдонда рақобатлашди.

Беллашув ўртоқлик мақомида ўтганлигига қарамай майдонда ҳақиқий жанг кечди. Жамоамиз вакиллари биринчи бўлимнинг 12 дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Майдон марказига яқин жойдан Дониёр Валиевнинг чиройли узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни очишга эришди. Шундан сўнг жамоамизда бир қанча яхши имкониятлар юзага келди, бироқ самарадорлик борасида оқсадик. Меҳмонлар ҳам биринчи бўлим якунида ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўта бошлашди ва бу якунда ўз самарасини берди. Рақиблар бурчак тўпини амалга оширгач, ҳимоячиларимиз ҳатосидан унумли фойдаланган Бегзадбек Насиров ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим охиригача сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз захирадаги ўйинчиларни майдонга туширгач, ўйин анча жонланди. Бир қатор ҳужумлар ҳавфли вазиятларга олиб келди. Лекин барча уринишлар самарасиз якунланди. Гоҳида рақиб посбони яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳида футболчиларимизга омад етишмади. Стадионга ташриф буюрган мухлислар иккинчи бўлимда бошқа гол кўришмади ва таблода 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

«НЕФТЧИ » 1 : 1 «КАГАНАТ»

«Нефтчи»: 69 Евгений Конюхов (1.Машхур Мухаммадджонов, 46), 44.Дарко Станоевич (4.Андрей Мишенко, 46),  21.Мухсин Убайдуллаев,  31.Нодир Неъматхонов(26.Алексей Ларин,46),  70.Аббос Ғуломов,  88.Дониёр Валиев(22 Умар Адхамзода, 68),  6.Сирожиддин Қўзиев,  17.Абдуллоҳ Олимов(13 Лутфулла Тўраев, 68),  25 Дониёр Мадаминов(19 Мирзоҳид Ғофуров, 68),  9.Суннатилла Абдуллажонов,  46.Шахзод Убайдуллаев(76 Фаҳриддин Мухаммадов,  71).

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: